Жамият
Ўзбекистонда 2021 йил давомида ишлаб чиқариш соҳаси билан боғлиқ 50 дан ортиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Бу ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева маълум қилди.
Таъкидланишича, 2021 йил давомида ишлаб чиқариш соҳаси билан боғлиқ 54 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шулардан 198 та бахтсиз ҳодиса оқибати ўлим билан тугаган. Хусусан, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар натижасида 907 киши жароҳатланган, улардан 238 нафари ҳалок бўлган.
Бахтсиз ҳодисаларни текшириш натижаси бўйича 596 нафар айбдор мансабдор шахс жами 1 миллиард 380 миллион 900 минг сўм жарима қўллаш тартиби бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, 199 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Ўтказилган текширишлар давомида 20 мингга яқин меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилиши аниқланган. Шу билан бирга, 1 минг 970 нафар айбдор шахсга жами 3 миллиард 340 миллион сўм миқдорида жарима қўлланган.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ