Жамият
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов орган ходимлари формасини кийиб, видео олаётган ижодкорларга мурожаат қилди. Таъкидланишича, айрим ижтимоий тармоқларда, фильмларда ва сериалларда қаҳрамонлар фойдаланадиган формали кийим-бош нотўғри ёки қўпол хатолар билан кийилган ҳолда жамоатчиликка намойиш қилинмоқда.
«Ушбу фактлар нафақат ҳуқуқбузарлик ҳисобланади, балки ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракат деб баҳоланади. Эсингизда бўлсин, ҳарбий ёки махсус формали кийим-бошни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиш – Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2091-моддаси билан жавобгарликка тортиш учун сабаб бўлади», дейилади мурожаатда.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги турли ижодкорлар ва ижтимоий тармоқ фаолларига бу масалада ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини таъкидланди.
«Агар сиз ички ишлар органлари билан боғлиқ бирор ижодий иш ёки видеомаҳсулотни тасвирга олмоқчи бўлсангиз, Ички ишлар вазирлиги ёки ҳудудий ички ишлар органларининг ахборот хизматларига мурожаат қилишингиз мумкин. Биз, албатта, ўз тавсияларимиз ва маслаҳатларимиз билан сизга кўмаклашишга тайёрмиз. Ўзбошимчалик билан бундай масалага ёндашмаслигингизни сўраймиз», дейилади вазирлик мурожаатида.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77601
Жамият
56650
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ