Жамият
Жиззах вилояти Зомин туманидаги Халқ банки шохобчасига 24 январь куни хакерлар ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, тумандаги банкоматлардан бирининг пештоқидаги мониторга «Ҳамма пулни банк еб ётибди, кетинглар» деган ёзув пайдо бўлган. Орадан вақт ўтиб, монитордаги ёзув ўчирилган. Халқ банки матбуот хизмати ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.
«Шохобчадаги банкомат монитори 24 январь соат 00:00 дан ишлай бошлаган. Эрталаб соат 07:30 атрофида эса бир бола юзи кўринмаган тарзда кийиниб келиб, ўзини кўрсатмаган ҳолда хакерлик ҳужумини амалга оширган. Бироқ ҳозирча бу ишни айнан ким содир этгани аниқланмади. Ҳозирда туман ҳокимияти, хавфсизлик хизмати ходимлари суриштирув олиб бормоқда. Натижаси бўйича маълумотларни тақдим қиламиз», — деган банк матбуот хизмати ходими.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
77802
Жамият
56746
Жамият
55972
Жамият
51038
Жамият
//
Изоҳ йўқ