Спорт
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев боксдаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақида у ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Эргашев буни отаси сўраганини таъкидлади.
«Узоқ вақт уйда бўлмадим ва отам мени уйга келишимни сўради. Отам билан жуда ҳам кўп суҳбатлашдик, оз бўлса ҳам босиб ўтган йўлларимизни ёдга олдик. Мен 29 ёшдаман ва бугун биринчи маротаба отам спортдаги фаолиятимни якунлашимни сўради.
Ҳамма нарсанинг бош ва охири бўлганидай спорт ҳам абадий эмас. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен ҳаётимда янги саҳифа очяпман.
Боксни буткул ташламайман ва бир кун яна рингда бўлсам фақатгина ўзим учун рингда бўламан. Ўзимни янги соҳада синаб кўраман, аммо бу спорт соҳаси эмас. Барчага омад», — деб ёзган Эргашев.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
77744
Жамият
56720
Жамият
55942
Жамият
50999
Жамият
//
Изоҳ йўқ