«Ташаббускор, изланувчан раҳбар, бефарқ эмас» – Фарғона шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Сақлаш
14:49 / 24.01.2022 1055 0

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Фарғона шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Сессияда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинлангани, собиқ шаҳар ҳокими фаолияти самарали бўлганлиги, унга катта ишонч билдирилганлигини айтиб ўтган.

 

Вилоят ҳокими, Назаров Восилжон Шухратович номзодини Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тавсия қилиб, «Ташаббускор, изланувчан раҳбар, бефарқ эмас, ҳаракатчан, фидойи, ёш кадрлардан бири», - дея таъкидлаган.

 

«Тавсия этилган номзод шаҳар кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди», дейилади хабарда.

 

Маълумот учун, Восилжон Назаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2006 йилдан молия тизимида меҳнат қилиб келган, 2019-2021йилларда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи, 2021 йилдан Бағдод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//