Бағдод тумани ҳокими ўзгарди

Сақлаш
13:36 / 24.01.2022 828 0

Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Бағдод туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Юсуфжон Хусаинов Бағдод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақида Фарғона вилоят ҳокимлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Юсуфжон Хусаинов номзоди Бағдод туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланган.

 

Юсуфжон Хусаинов 1983 йилда Тошлоқ туманида туғилган. 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005 йилдан иқтисодиёт тизимида меҳнат қилиб келади. 2020 йилдан буён вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётганди.

 

2021 йилдан бери туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Восилжон Назаров бошқа лавозимга тайинлангани муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//