Қаршида ноқонуний кесиб ташланган дарахтлар юзасидан расмий муносабат билдирилди

Сақлаш
13:23 / 24.01.2022 748 0

Ижтимоий тармоқда Қарши давлат университетда кўплаб дарахтларнинг кесилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, Давлат экология қўмитасининг давлат инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

 

Ўрганишлар давомида Қарши давлат университети томонидан Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесиш учун уч маротаба мурожаат қилинганлиги, ўз навбатида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мазкур мурожаатларга рад жавоби берилганлиги маълум бўлди.

 

Таъкидланишича, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан рад жавоби берилганлигига қарамасдан, 38 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланган. Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267 543 000 сўмни ташкил этади.

 

«Ҳуқуқбузарликка алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олиниб, ҳуқуқбузарликка оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//