Бухорода тўй столида безак сифатида ишлатилган балиқлар нобуд бўлди

Сақлаш
10:08 / 24.01.2022 918 0

Телеграм ижтимоий тармоғидаги ekologuz каналида Бухорода тўй столи тирик балиқлар билан безатилгани, натижада уларнинг айримлари нобуд бўлгани хабар қилинди.

 

Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида жойлашган «Ҳавас» тўйхонасида 21 январь куни ўтказилган никоҳ тўйида, меҳмонлар учун ёзилган дастурхонларда газак учун қўйилган гўшт маҳсулотлари орасида ичимлик ичиладиган идишларга 2 донадан тирик аквариум балиқларини солиб қўйишган.

 

«Тўйхонада 30 та стол, унда ҳар бир газак идишига икки донадан балиқ солинган бўлиб, жами 180 дона балиқнинг уволига қолдик. Балиқчалар солинган идишларга ичимлик суви солинган эди. Табиийки, ичимлик суви хлорланган бўлади. Балиқлар эса бу сувда яшай олмайди ва ўлади. Кеча айрим столлардаги балиқчалар ўлиб бўлган эди.

 

 2 соатлик тўй учун 180 та декоратив балиқчаларни қийнаб, ўлимига сабаб бўлиш, тўй эгасини обрўсини ошириб, ёшларни бахтли қиладими? Аксинча, эндигина оила қураётган ёшларни ўлган балиқларнинг уволи тутмайдими? Тўй тугагач, тирик қолган балиқлар (агар хлорли сувда тирик қолишса?) нима қилинади?», — дейилади хабарда.

 

Шунингдек, хабарда ушбу ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Экология бошқармаси, Экопартия вилоят бўлими чора кўриши сўралган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//