Маданият
Туризм ва спорт вазирлиги қўллаб қувватлаши остида ёш режиссёр Ихтиёр Бахтиёров томонидан тасвирга олинган «Лазги» ҳужжатли фильми қатор халқаро тадбирларда нуфузли мукофотларга муносиб кўрилди.
«Лазги» ҳужжатли фильми Москва шаҳрида ҳар ойда бўлиб ўтадиган «Art Stream» кинофестивалида «Рақс ҳақидаги энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм» дея эътироф этилди. Art Stream кинофестивали турли мамлакатлардаги барча жанрларда фаолият юритувчи мустақил кинематографистларни қўллаб-қувватлайди.
Шу билан бирга, «Лазги» Лондонда ўтказиладиган «Fifflondon» фильмлар танловида «Томошабинлар танловига кўра энг яхши фильм» сифатида тан олинган. Ҳар ой мазкур танлов ҳакамлар ҳайъати ёпиқ намойишларда энг яхши бадиий, ҳужжатли ва аннимацион фильмлар муаллифларини тақдирлайди.
Бутун дунё кино ишлаб чиқарувчиларини эътироф этишга бағишланган «Blackboard» халқаро кинофестивали бўлиб, унда «Лазги» фильми «Рақс ҳақидаги энг яхши ҳужжатли фильм» дея тан олинди.
Ҳиндистоннинг энг яхши фильмларга бағишланган «Lift-Off Season Awards» тадбири истеъдодли ижодкорларнинг юзлаб фильмларини кашф қилади. Ушбу фестивалда Ўзбекистоннинг «Лазги» фильми «Рақс ҳақидаги энг яхши фильмлардан бири» сифатида тан олинди.
Бундан ташқари, «Orange Film Academy», Триссурдаги халқаро кинофестиваль, Медиатадқиқотлар маркази, Цент-Томас коллежи ва Ҳиндистон халқаро фольклор киноси томонидан ташкил этилган «IFFT» (International Film Festival of Thrissour) тақдимотида «Лазги» «Рақс ҳақидаги энг яхши ҳужжатли фильм» дея эътироф этилди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ