Иқтисод
Арманистон президенти Армен Саркисян ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди. Бу ҳақида Арманистон президенти расмий сайтида эълон қилинган.
«4 йиллик фаолиятимдан кейин Арманистон президенти лавозимидан кетишга қарор қилдим. Бу ҳиссиёт билан эмас, узоқ ўйлаб чиқарилган қарор», деган президент баёнотида.
Армен Саркисяннинг айтишича, у президент сифатида қийин ҳолатда мамлакат ички ва ташқи сиёсатига таъсир қиладиган конституцион инструментларга эга бўлмаган.
«Президентни фитна ва ғийбат қилиш орқали одамларни бошқа муҳимроқ воқеалардан чалғитмаслик керак. Биз ҳозир ҳар қачонгидан кўра кўпроқ мулоҳазали ҳаракатларга муҳтожмиз. Акс ҳолда бутун дунёдаги арманлар кўзлаган миссиямизни бажара олмаймиз», деган Арманистоннинг эндиликда собиқ президенти.
Армен Саркисян Арманистон парламенти томонидан 2018 йил баҳорида президент этиб сайланган. Кўп ўтмай мамлакатда инқилоб содир бўлиб, Никол Пашинян бош вазир сифатида давлат раҳбарлигига келганди. Кейинчалик икки сиёсатчи ўртасида келишмовчиликлар юзага келди.
Арманистонда давлатчиликнинг парламентар кўриниши амалда бўлиб, бош вазир давлат раҳбари ҳисобланади. Президент эса фақат вакиллик кўринишидаги ваколатларга эга. Мамлакат конституциясига кўра президент 7 йилга сайланади. Саркисяннинг истеъфоси сабаб навбатдан ташқари сайлов февраль ойида ўтказилиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ