Маданият
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор, театр режиссёри, педагог Жўра Маҳмудов вафот этди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Жўра Маҳмудов 1942 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1971–1975 йилларда Ўш, 1975–1978 йилларда Самарқанд, 1983–1994 йилларда Сирдарё театрларида бош режиссёр, 1978–1983 йилларда телевидениеда, 1994–1997 йилларда Маданият ишлари вазирлигида етакчи мутахассис, 1997–2002 йилларда Ёш томошабинлар театрида режиссёр бўлиб ишлаган.
У фаолияти давомида «Она», «Қиёмат қарз», «Инсонликка номзод», «Оғриқ тишлар», «Сохта оқсуяк», «Қаердасан, жон болам», «Қирол Лир» ва бошқа спектаклларни саҳналаштирган. Ҳар бир спектаклнинг бадиий-ғоявий юксаклиги, таъсир кучини оширишда тасвирий мусиқий, техник воситалардан унумли фойдаланган.
Жўра Маҳмудов «Адолат куни», «Овсинлар», «Садоқат» каби саҳна асарлари, «Осмондан танга ёққан кун», «Томчи», «Алпомиш», «Иккивой ва Бешвой» каби кичик томошабинларга бағишланган эртак-песалар ҳам ёзган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Маданият
Жаҳон
77728
Жамият
56709
Жамият
55933
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ