Президент фармонига кўра янги жамғарма ташкил этилади

Сақлаш
21:43 / 21.01.2022 902 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони эълон қилинди.

 

Фармонга кўра, Республикада мавжуд хомашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг экспортини янада рағбатлантириш механизмларини жорий этиш мақсадида:

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги қошида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

 

Жамғарманинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;

 

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдори;

 

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

 

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Шунингдек, 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача

 

а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга, мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Жамғарма ҳисобидан субсидия ажратилади. Бунда:

 

мазкур лойиҳалар доирасида янги ускуналар харид қилинган бўлиши;

 

ускуна қийматига етказиб бериш ҳамда бошқа қўшимча хизматлар харажатлари киритилмаслиги;

 

лойиҳани фойдаланишга топшириш далолатномаси мавжуд бўлиши лозим.

 

б) бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ҳамда таркибида сунъий тола 80 фоиздан юқори бўлган ип-калава ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилувчи корхоналарга бошланғич 15 фоиз тўловни тўлаш учун хорижий валютада 7 йил муддатгача 3 йиллик имтиёзли давр билан мазкур фармоннинг 4-банди 4-хатбоши бўйича белгиланадиган депозит ставкасига банкнинг 1 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ томонидан кредит ажратилади;

 

в) бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга хорижий валютада 1 йил муддатгача 9 ойгача имтиёзли давр билан мазкур фармоннинг 4-банди 4-хатбоши бўйича белгиланадиган депозит ставкасига банкнинг 1 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган миқдорда «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ томонидан экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ажратилади;

 

г) бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини, шу жумладан, комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларнинг камида 80 фоизини экспорт қилган корхоналарга:

 

ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш;

 

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади. Бунда, солиқни кечиктириш муддати тугаганидан сўнг солиқ қарзи ва ҳисобланган фоизлар кечиктириш муддатига тенг муддат мобайнида бўлиб-бўлиб тўланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//