Жамият
Энди педагогика йўналишида таҳсил олаётган талабалар билимлари ташқи диагностика орқали баҳоланиши мумкин. Бу тўғрисидаги янги низом лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Таъкидланишича, мазкур тартиб давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларига татбиқ этилади. Ташқи диагностика орқали бўлажак ўқитувчиларнинг билим даражаси ягона методология асосида текширилади ва ҳар йили баҳорги семестрда ўтказилади. Бунда педагогика йўналишида таҳсил олаётган 3-босқич талабалари иштирок этади. Қайси академик гуруҳ тестга жалб қилиниши махсус ишчи гуруҳ томонидан танланади.
Шунингдек, тест синовлари талабанинг таҳсил тилида ташкил этилади ва 50 та саволдан иборат бўлади. Жами 100 балл берилади. Агар йўналиш бўйича талабаларнинг ўртача натижаси 56 балл ва ундан юқори бўлса, у “белгиланган талабларга жавоб берадиган” деб баҳоланади. 55 балл ёки ундан паст кўрсаткич қайд этилса, педагогика таълим йўналиши бўйича “белгиланган талабларга жавоб бермайдиган” деб топилади.
Ҳужжатга кўра, ташқи диагностика натижалари талабаларнинг рейтинг баҳосига таъсир қилмайди. Бироқ паст натижа қайд этилган педагогика йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари навбатдан ташқари текширувга тушиши мумкин.
Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш амалга ошириладиган педагогика таълим йўналишларига қуйидагилар киради: Педагогика, Мактабгача таълим, Махсус педагогика, Бошланғич таълим, Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, Мусиқа таълими, Ўзбек тили ва адабиёти, Она тили ва адабиёти, Хорижий тил ва адабиёти, Чақириққача ҳарбий таълим, Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими, Жисмоний маданият, Технологик таълим, Тарих, Филология ва тилларни ўқитиш, Биология, Кимё, География, Физика, Астрономия, Математика, Амалий математика, Спорт фаолияти, Адаптив жисмоний тарбия ва спорт. Рўйхатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77894
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51083
Жамият
//
Изоҳ йўқ