Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев турли соҳаларидаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Шунингдек, Андижон вилояти Бобур шаҳрида барпо этиладиган меъморий ансамбль таркибида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкалини ўрнатиш лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, лойиҳа буюк давлат арбоби, саркарда ва шоир Бобур хотирасини муносиб улуғлаш, унинг илмий-адабий мероси ҳамда давлатчилик тафаккурини ёш авлодга чуқур етказиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Давлат раҳбарига бўлажак ҳайкалнинг эскизлари, композицион ечимлари ва Бобур сиймосини акс эттириш бўйича илмий-бадиий ёндашувлар кўрсатиб ўтилди. Тарихий образ маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамкорлигида олиб борилган тадқиқотлар, тарихий манбалар, қўлёзмалар, миниатюралар ҳамда маданий мерос намуналарини чуқур ўрганиш асосида яратилаётгани таъкидланди.
Шу билан бирга, Президентнинг Покистонга давлат ташрифи доирасида Исломобод шаҳридаги боғлардан бирига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилган эди, тақдимотда мазкур боғда ҳам буюк аждод ҳайкалини ўрнатиш лойиҳаси кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев ёдгорликларда Бобур сиймосини нафақат адиб ва шоир, балки моҳир саркарда, қудратли давлат асосчиси ва донишманд ҳукмдор сифатида теран очиб бериш зарурлигини таъкидлаган. Ҳайкалда унинг иродаси, давлатчилик салоҳияти ва бунёдкорлик ғоялари яққол акс этиши лозимлиги қайд этилган.
Тақдимот давомида президентга Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатининг моддий-техник базасини такомиллаштириш, Бухоро шаҳрида туризм ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда туманлардаги маданият уйларини модернизация қилишга оид лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Давлат раҳбари барча лойиҳаларни илғор тажриба асосида янада пухта ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77894
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51083
Жамият
//
Изоҳ йўқ