Жамият
Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори пора олаётган вақтда қўлга тушди. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 18 январь куни Фарғона вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори А.Т. мансаб ваколати доирасига кирмасада, фуқаро А.Х.дан унга тегишли бўлган гўшт дўкони орқа томонида жойлашган 1,5 сотих ер майдонини, гўёки кадастр ходимлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириш эвазига 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.
Шу куни мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77876
Жамият
56794
Жамият
56019
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ