Шавкат Мирзиёев Туркистонда Қирғизистон ва Туркия раҳбарлари билан учрашди

Сақлаш
15:03 / 15.05.2026 12 0

Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун ушбу Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига борган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишгач, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳамда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.


Садир Жапаров билан бўлган учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари, энергетика ва транспорт соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан, «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини жадаллаштириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, етакчилар минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

 

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған халқаро ҳамда минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Олий даражада эришилган муҳим келишувлар ижроси юзасидан фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани, вазирлик ва идоралар ўртасида янгича тизим яратилгани натижасида кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари самарали ривожланаётгани қайд этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//