Эркинжон Турдимов Нурободдаги эски ноутбук масаласига муносабат билдирди

Сақлаш
11:22 / 21.01.2022 1258 0

Самарқандда «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида биринчи ўринни олган ўқувчига ишлатилган ноутбук совға қилингани тўғрисида хабар берилганди. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Нурободдаги эски ноутбук масаласига муносабат билдирди, дея хабар бермоқда zarnews.

 

- Мана шу масалани кўтариб чиққан журналист ва блогерларга раҳмат. Бундан раҳбарлар хулоса қилиши керак. Танқид қилган одамни ёмон кўриш керак эмас, кўтарилган муаммони ҳал этиши лозим.

 

Танловни ўтказишга масъулиятсизлик билан ёндaшгани учун туман ҳокимининг ёшлар сиёсатига масъул ўринбосарига дастлаб ҳайфсан, берилганди. Аммо кеча вазифасидан озод этдик.

 

Бундай тадбирларни сохта обрў орттириш, кимларгадир яхши кўриниш учун ўтказмаслик керак, - деган Эркинжон Турдимов.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//