Президент қарори билан қатор тайинловлар амалга оширилди

Сақлаш
19:13 / 12.05.2026 11 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Аллаберганович Урунов ўриндошлик асосида Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;



Элёр Холматович Талабоев Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти бош инспектори лавозимидан озод этилди;

 

Фуркат Закирович Жалилов Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бош инспектори лавозимидан озод этилди;

 

Ориф Алибоевич Бутаев Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//