Сиёсат
Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган Турк дунёсининг IV халқаро муҳандислик саммитида Турк дунёсининг ягона технологик маконини яратиш таклифи илгари сурилди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар берди.
Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси (АК Парти) раиси ўринбосари, Туркий давлатлар билан алоқалар қўмитаси раиси, профессор Куршод Зорлу мазкур таклифни билдирган нутқида шундай дейди:
«Келинг, барча муассаса ва ташкилотларимиз билан биргаликда Туркий дунёнинг «Силикон водийси»ни яратамиз. Остонадан Бокугача, Тошкентдан Истанбулгача, Будапештдан Никосиягача чўзиладиган бу водийда Made in Türk dünyası (Турк дунёсида ишлаб чиқарилган) деган ёрлиқ бўлади».
Тадбирдан сўнг Зорлу журналистларга 15 май куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бўлиб ўтиши ва у «Рақамли ривожланиш ва сунъий интеллект» мавзуига бағишланишини маълум қилди:
«Турк дунёси иқтисодиёти ва 30 дан ортиқ соҳалардаги фаолиятини янада ривожланиши ва янги босқичга олиб чиқиш учун рақамли соҳада интеграцияни кучайтириш зарур. Ушбу тушунча асосида Туркий давлатлар ташкилоти ҳам бу йўналишдаги ишларини тезлаштиради» — дейди Зорлу.
Маданият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77950
Жамият
56847
Жамият
56080
Жамият
51127
Жамият
//
Изоҳ йўқ