Якшанба куни баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади

Сақлаш
16:00 / 08.05.2026 7 0

Ўзгидромет 11 майгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати +34– +37 даража атрофида, жанубда +39 даражагача бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво бироз салқинроқ бўлиб, ҳарорат +28– +33 даража атрофида бўлади.

 

Эртага, 9 май куни ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат барча жойларда +28– +33 даражагача пасаяди.

 

10 майда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кундузи ҳаво ҳарорати +20– +25 даражадан юқори бўлмайди.

 

11 майда Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятларида, кечаси ва эрталаб Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +2- +3 даража кўтарилади.

 

9 майда ш-молда ва чўл ҳудудларда, 10-11 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача, 9-10 майда айрим жойларда баъзида 23–25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 10-11 майда баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилади.
Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида 8-9 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 8 майда +34– +36 даража, 9 майда +30– +32 даража бўлади. 10 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи +20– +22 даражада бўлади.

 

11 майда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +23– +25 даража бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши, 9 майда шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//