Жамият
Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиш мақсадида Қуролли Кучлар Бош ҳарбий клиник госпиталига борди. Акмал ота Акрамов, Вера Журавская, Ҳасанбой ота Халматов ва Владимир Алексейков билан дилдан суҳбатлашиб, нуронийларнинг ҳол-аҳволи ва саломатлиги билан қизиқди. Уларнинг машаққатли ҳаёт йўли ҳамда кўрсатган жасоратларини алоҳида эътироф этди.
(1).jpg)
«Сизлар тарихнинг жонли гувоҳи, матонат тимсолисизлар. Сиздек табаррук инсонлар билан учрашиш, ўгитларингизни тинглаш бизга катта маънавий куч бағишлайди. Халқимиз сизлар билан ҳақли равишда фахрланади. Бугунги тинч ва озод кунлар, авлодларнинг бахтиёр истиқболи сизларнинг мислсиз фидокорлигингиз маҳсулидир. Сизларнинг ибратли ҳаёт йўлингиз ёшларимиз учун ҳақиқий матонат мактабидир», деди давлат раҳбари.
(1).jpg)
(1).jpg)
.jpg)
.jpg)
Маълумот учун, Президентнинг жорий йил 16 апрелдаги қарорига мувофиқ, уруш ва меҳнат фахрийларига юксак даражада эҳтиром кўрсатилмоқда.
Жумладан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари давлатимизнинг доимий ғамхўрлигида. Уларга моддий ва маънавий кўмак бериш баробарида саломатликларини тиклаш учун республикамизнинг энг яхши санаторийларига имтиёзли йўлланмалар ажратилган.
«Яратган сизларга ватанпарварлик ва фидокорона меҳнатингиз мукофоти сифатида узоқ умр, эл-юрт ардоғида яшаш бахтини ато этган. Сизларнинг дуоларингиз юртимиз учун омонлик, ишларимизга баракадир», деди Президент.
Учрашувда нуронийлар юртимизда тарихий хотирани тиклаш, кексаларни эъзозлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77852
Жамият
56778
Жамият
56008
Жамият
51058
Жамият
//
Изоҳ йўқ