Жамият
Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди.
Қайд этилишича, мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг янги штамми кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқаро ва республика даражасидаги экспертлар тавсиялари ҳамда аҳоли мурожаатларини инобатга олиб, COVID-19га қарши 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни "Pfizer" вакцинаси билан (ота-оналар ёки васийларнинг розилиги билан) ихтиёрийлик асосида эмлашга рухсат берилган.
Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат ОТАБEКОВ маълум қилди.
"Pfizer" вакцинаси билан 12 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини эмлаш учун 0,3 мл эмлаш дозалари ишлатилган бўлса, 5 - 11 ёшдаги болаларни эмлаш учун 0,1 мл доза қўлланилади.
Эмланган болалар ҳақидаги маълумотлар emlash.uz дастурига киритиб борилади.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77877
Жамият
56795
Жамият
56020
Жамият
51075
Жамият
//
Изоҳ йўқ