Фарғонада мева-сабзавот экспорти 3 карра кўпайиб, 400 миллион долларга етди

Сақлаш
12:24 / 28.04.2026 12 0

Бугун, 28 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

 

Йиғилишда вилоятда 15 минг гектар саноатлашган боғ ва токзор яратилди, яна 6 минг гектари янгилангани қайд этилиб, бугун ишнинг кўзини билган боғбонлар гектаридан 500 миллион сўмгача даромад олаётгани таъкидланди.

 

Мева-сабзавот экспорти 3 карра кўпайиб, 400 миллион долларга етди. Бу республикада энг яхши кўрсаткич. Фарғона, Сўх, Қува туманлари, Марғилон ва Қўқон шаҳрида туризм жадал ўсмоқда. Тўққиз йилда 3 минг ўринли меҳмонхона ва меҳмон уйлари ишга тушди. Ўтган йили хорижий туристлар илк бор 500 мингдан, маҳаллий сайёҳлар эса 3 миллиондан ошди. Туризм экспорти 185 миллион долларга етди.

 

«Фарғона аҳли биздан янада катта натижа кутяпти», – дейди Президент.

 

Жорий йил Фарғона вилояти раҳбарияти олдида иқтисодиётни 9,1 фоизга, саноатни 9 фоизга ўстириш, 4,5 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиш, экспортни 2 карра кўпайтириб, 2 миллиард долларга етказиш вазифалари тургани кўрсатиб ўтилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//