Маданият
20 январь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган «Адиблар хиёбони» китоб-альбомининг тақдимоти ўтказилди.
Ушбу китоб-альбомидан давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 20 май куни Адиблар хиёбонига қилган ташрифидан лавҳалар, тегишли қарорлар, хиёбонни тўлиқ акс эттирувчи суратлар, унда ўтказилган тадбирлардан лавҳалар, ҳайкаллари ўрнатилган адибларнинг ижодига оид маълумотлар, уларнинг фотосуратлари, қўлёзмалари тасвири, мисраларидан намуналар, адиблар ҳақида ўзбек ва дунё адабиёти намоёндаларининг эътирофлари ҳамда шеърлари, замонамиз ижодкорларининг мамлакатимизда олиб борилаётган адабий ислоҳотлар ва хиёбон тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари жой олган.
Альбомни тайёрлаш жараёнида ЎзА, «Ўзархив» агентлиги, «Ёшлик» журнали, Миллий кутубхона ва бошқа ижодий-маърифий ташкилотларда сақланаётган ҳужжат, фото материаллардан фойдаланилди.
Китоб-альбом тайёрланишида бир гуруҳ ижодкорлар иштирок этди. Лойиҳага Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид раҳбарлик қилди.
Ушбу китоб-альбом 1000 нусхада чоп этилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ