Маданият
Қорақалпоғистон, Андижон ва Самарқандда божхона ходимлари ноёб ва тарихий аҳамиятга эга бойликларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олишди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот берилишича, Нукус халқаро аэропортида Москвага учиб кетаётган йўловчилардан бири 1924-1970 йилларда зарб этилган 2 дона тарихий тангалар ва 1961 йилда чоп этилган банкноталарни яширинча олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди. Ушбу рейснинг яна бир йўловчисига тегишли юклари кўздан кечирилганда 1932-1974 йилларга мансуб 4 дона танга ҳамда қадимда Хитой ва Таиландда зарб этилган нумизматика ашёлари божхона назоратига тақдим этилмагани фош бўлди.

Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постида эса қўшни давлатга йўл олган фуқаролардан бири кўринишидан қадимий тусга эга металлдан ишланган самовар, чойнак, 2 дона кўза, 2 дона лаган ва 3 дона косани олиб чиқиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Мазкур ашёларнинг тарихий-маданий аҳамияти юзасидан экспертиза жараёнлари давом этмоқда.
Самарқанд халқаро аэропортида Санкт-Петербургга парвози олдидан хорижий йўловчининг қўл сумкасини кўздан кечириш давомида ушбу шахс тарихий қийматга эга 2 дона қадимий танга ва XX аср бошларига мансуб бир дона шамчироқни яширинча олиб чиқишга урингани фош этилди.

Ҳозирда мазкур буюмлар вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан дастлабки текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маданият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
78186
Жамият
56938
Жамият
56193
Жамият
51237
Жамият
//
Изоҳ йўқ