Жамият
Сўнгги пайтларда дунёдаги айрим давлатларда ҳантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият юзасидан хабар берди.
Қўмита вакили маълум қилишича, ҳозирча мамлакатда ҳантавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Унга кўра, вирусологик мониторинг ишлари мунтазам олиб борилмоқда ва эпидемиологик вазият барқарор ҳисобланади.
ЖССТ хабар қилишича, ҳантавирус коронавирус каби тез тарқалиш хусусиятига эга эмас ва глобал пандемияга сабаб бўлмайди. Мутахассислар вируснинг 20 дан ортиқ тури мавжудлигини, бироқ уларнинг фақат айримлари одамларда касаллик келтириб чиқаришини таъкидламоқда. Касаллик кўпроқ Лотин Америкаси давлатларида, жумладан Аргентина, Чили ва Бразилияда учрайди.
Қайд этилишича, Ҳантавирус асосан кемирувчилар орасида тарқалади ва одамларга кам ҳолларда юқади. Инфекция кўпинча кемирувчиларнинг сийдиги, ахлати ёки сўлаги билан ифлосланган чанг, буюм ва озиқ-овқат маҳсулотлари орқали юқиши мумкин.
Касаллик тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, мушак ҳамда қорин соҳасидаги оғриқлар билан кечиши мумкин. Оғир ҳолатларда эса буйрак етишмовчилиги, юрак-қон томир ва нафас олиш тизими билан боғлиқ асоратлар кузатилади.
“Ҳозирча ҳантавирусга қарши махсус вакцина ва алоҳида даволаш протоколи мавжуд эмас. Даволаш беморда кузатилаётган симптомларга қараб олиб борилади”, дейилади ССВ хабарида.
Мутахассислар фуқароларга шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, яшаш ва иш жойларини озода сақлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз сақлаш, мева-сабзавотларни яхшилаб ювиш ҳамда омбор ва ёпиқ хоналарни мунтазам шамоллатиб туришни тавсия қилмоқда.
Шунингдек, эндемик ҳудудларга бориб келган фуқаролардан бу ҳақда оилавий поликлиникага хабар бериш сўралди. Вазирлик маълум қилишича, ҳозирда мамлакатдаги 53 та чегара пунктида юқумли касалликларнинг кириб келишини олдини олиш бўйича доимий назорат йўлга қўйилган.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
77862
Жамият
56787
Жамият
56014
Жамият
51068
Жамият
//
Изоҳ йўқ