Ўзбекистонда 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқариш режалаштирилган – Марказий банк

Сақлаш
20:36 / 20.01.2022 958 0

2024 йилда Ўзбекистонда 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилган.

 

«Яхши ҳимояланган бир тизим орқали иккинчи церийасини чиқаришни бошладик. Пул-кредит нақд пул бу қонуниятлар мамлакатда шаклланган ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб банкларни банк ноталари структурасини белгиланади. Биз 2024 йилда 200 минг сўмлик чиқаришни режалаштирганмиз. Шу билан бирга, муомаладаги нақд пулни оптималлаштириш жараёнини ҳам амалга оширяпмиз», – дейди Мамаризо Нурмуротов.

 

У биринчи марта 2017 йилда 50 минг сўмлик чиқарилганини эслаб ўтиб, ўша вақтда муомаладаги нақд пуллар сони дон бошига, яъни ҳар бир шахс қўлида 489 дона нақд пул бор эканлигини эслаб ўтди.

 

«Бугунги кунга келиб. Бу икки баробарга тушди. Мақсадимиз банк ноталари структурасини ўзгартириб нақд пулни одамлар учун қулай тўлов воситасига айлантириш», – дея қўшимча қилади у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//