Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифларини ошириш режалаштирилмоқда

Сақлаш
09:41 / 22.04.2026 12 0

Ўзбекистонда аҳоли учун энергия ресурслари тарифларини қайта кўриб чиқиш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Газета.уз хабар берди.

 

Қайд этилишича, ўтган йилги ҳукумат қарори билан 2026 йилдан бошлаб энергия ресурслари нархларини ҳар йили 1 майдан инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, бироқ 10 фоиздан оширмасдан кўтариб бориш механизми жорий этилганди. Ҳолбуки, 2024 йилдаги қарорда 2026-йилдан эътиборан тарифларни камида уч йил давомида қатъий сақлаш кўзда тутилганди.

 

Маълумотга кўра, ҳукуматнинг иқтисодий блоки ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган газ ва электр энергияси нархларини ошириш таклифи ҳозирда кўриб чиқилмоқда. Ҳужжат лойиҳасида электр энергияси ва табиий газ тарифларини 9–10 фоизга ошириш таклиф этилган, бироқ якуний фоиз бўйича қарор ҳали қабул қилинмаган.

 

Агар таклиф маъқулланса, янги тарифлар тегишли ҳужжат имзоланганидан 15 кун ўтиб кучга кириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2025 йил 1 майдан аҳоли истеъмолчилари 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт соат учун 800 сўмдан тўлаши белгиланган.

 

Бир ойда ўртача 500 кВт соат миқдорида электр энергияси сарфлайдиган хонадон вакиллари бунинг учун 2025 йилнинг 1 майига қадар 360 минг сўм тўлар эди (200 кВт соат базавий норма учун 90 минг сўм, 201 кВт соатдан 500 кВт соат учун 270 минг сўм).

 

Тариф ўзгаришларидан сўнг бир ойда ўртача 500 кВт соат ток ишлатадиган хонадон бунинг учун 360 минг сўм тўлайди (200 кВт соат базавий норма учун 120 минг сўм, 201 кВт соатдан 500 кВт соат учун 240 минг сўм).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//