Жамият
Республикада лой, пахсали мактаблар қолмаган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Темур Комилов «Мактабгача ва мактаб таълими: натижалар ва режалар» мавзусидаги матбуот анжуманида журналистларга жавобан айтиб ўтди.
Анжуманда журналист ижтимоий тармоқларда кўзга ташланадиган таъмир талаб мактаблар сони бўйича савол берди.
«Узоқ йилдан буён капитал таъмирга муҳтож бўлган 669 минг қувватдаги 934 та мактаб бор. Бироқ лой-пахсали мактаблар қолмади, улардан воз кечганмиз», дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Темур Комилов журналистга жавобан.
Матбуот анжуманида маълум қилинишича, 2016 йилдан буён 304 та янги мактаб, 625 та янги боғча қурилди, 3 598 та мактаб, 2 522 та боғча реконструкция қилинди, 1 955 та мактаб, 759 та боғча мукаммал таъмирдан чиқарилган. 2017 йилда мактаблар сони 9 680 та, ўқувчи ўрни 4,8 мингта бўлган бўлса, 2026 йилда мактаблар сони 10 193 та, ўқувчи ўрни 5,5 мингтани ташкил этмоқда.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
77863
Жамият
56787
Жамият
56015
Жамият
51069
Жамият
//
Изоҳ йўқ