Маданият
20 январь куни «Севимли» телеканали таъсисчиларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов таклиф қилинган. «Darakchi.uz»нинг ёзишича, йиғилишда «Севимли» телеканали бош директори ва бош муҳаррири вазифасидан озод этилган.
Маълум қилинишича, йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилган. Канал Кузатув кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб жамоатчилик фикри асосида Фирдавс Абдухолиқов сайланган.
Таъсисчиларнинг қарори билан бош директори вазифасини бажарувчи А.Хўжаев ва бош муҳаррир Қ.Сайдалиев ўз вазифасидан озод этилган.
Йиғилишда шу пайтга қадар Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бош директори лавозимида ишлаб келаётган Жалолиддин Сафоев канал бош директори вазифасига тайинланди.
Йиғилишда сўзга чиққан Фирдавс Абухолиқов канал эфирига узатилган «Сабрия» сериалини бадиий савиясини танқид остига олиб, «биз телеканал мухлислари ва жамоатчиликдан узр сўраймиз ва келгусида янги тайинланган бош директор нафақат сериаллар, қолаверса, барча медиа маҳсулотларнинг ғоявий-бадиий жиҳатларига масъул эканлигини уқтирган ҳолда барча чора-тадбирларни ишлаб чиқиши зарур», деган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Севимли» телеканалида эфирга узатилаётган «Сабрия» сериалидаги ахлоқсиз саҳна акс этган кадр тарқалди. АОКА ҳолат назоратга олиниб, текширув ишлари бошланганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, Саида Мирзиёева ҳам ушбу сериални танқид қилиб, бадиий кенгашлар ва мутасадди ташкилотларни бу каби контентга қонун ва этика нуқтаи назаридан хулоса беришга чақирди. Шундан сўнг телеканал раҳбари Амира Рашидова сериал атрофида бўлаётган гап-сўзларга муносабат билдирди ва сериал воқеалари реал ҳаётдан олинганини маълум қилди. Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳам миллий сериаллар бўйича изоҳ берди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ