Эртага аксар ҳудудларда ёмғир ёғади

Сақлаш
16:01 / 16.04.2026 11 0

«Ўзгидромет» 17 апрель куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, жума куни аксар ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11 даража, кундузи 14-16 даража бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 12-17 даража бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//