Жамият
Қашқадарё вилояти делегациясининг Беларусьга ташрифи доирасида 4 минг гектар ерни ижарага олишга келишилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон делегацияси Витебск вилоятининг Браслав, Шумилин ва Постав туманларидаги чорвачилик комплекслари ҳамда савдо объектлари фаолияти билан танишди. Шунингдек, ҳудуд раҳбарияти билан учрашувларда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма ишлаб чиқариш занжирларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, ташриф давомида «Асл Юксалиш Савдо», «Муборак қоракўлчилик» корхоналари ва Шумилин туманида жойлашган «Сиротинский» чорвачилик фермаси вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.
Мазкур келишувлар доирасида Ўзбекистон томони 4 минг гектар экин майдонини узоқ муддатли ижарага олади. Ушбу ер негизида кенг кўламли лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, биринчи босқичда 1 минг бош қорамол етиштирилади.
Шу билан бирга, экспорт йўналишида ҳам битим имзоланган. Унга кўра, «Асл Юксалиш Савдо» корхонаси Беларусьнинг «Доброном» савдо тармоғига ҳар йили 60 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беради. Маҳсулотлар қаторига қуруқ мевалар, дуккакли экинлар, полиз маҳсулотлари ва узум киради.
Томонлар гуманитар ҳамкорликни ҳам муҳокама қилди. Жумладан, туристик алоқаларни ривожлантириш ва икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари учун танишув сафарларини ташкил этишга келишилди.
Шунингдек, Беларусь Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Юрий Сенко билан учрашувда Қашқадарё вилояти театри жамоасининг Минск шаҳрида гастроль дастурини ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77803
Жамият
56747
Жамият
55973
Жамият
51040
Жамият
//
Изоҳ йўқ