Жамият
Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагогларга ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 20 апрель куни соат 14:00 да бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Субсидия Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 февралдаги 69-сон қарори билан тасдиқланган «Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоиз қисмини қоплаб бериш учун давлат буджети маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Ушбу дастур доирасида субсидия олишда ариза берувчи барча ижтимоий мезонларга мос келиши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади.
Бунда, ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида икки ва ундан ортиқ мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, камида 15 йил педагогик иш стажига ҳамда олий малака тоифасига ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиши лозим.
Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топшириш мумкин.
Ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим (тижорат банклари рўйхати қуйида).
Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, бу унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлади.
Ариза берувчининг кредит тарихи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш орқали субсидияли ипотека кредитларини ажратиш дастурида иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати:
1. «Агробанк» АТБ
2. «Алоқабанк» АТБ
3. «Асакабанк» АЖ
4. «Азиа Аллианc Банк» АТБ
5. «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ
6. «Ҳамкорбанк» АТБ
7. «Ипак йўли» АИТБ
8. «Ипотекабанк» ОТП Гроуп
9. «Микрокредитбанк» АТБ
10. «Ориэнт Финанс» ХАТБ
11. «Трастбанк» ХАБ
12. «Туронбанк» АТБ
13. «Халқ банки» АТБ
14. «Ўзмиллийбанк» АЖ
15. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77803
Жамият
56747
Жамият
55973
Жамият
51038
Жамият
//
Изоҳ йўқ