Иқтисод
Навоий шаҳридаги хусусий боғчада қарамоғида бўлган болани калтаклаган 23 ёшли тарбиячига жиноят иши очилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса 7 апрель куни шаҳарнинг Янгиариқ маҳалласида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасасида содир бўлган. 23 ёшли тарбиячи Э. Н. қарамоғидаги болаларни тартибга солиш баҳонасида доимий равишда калтаклаган.
Текширувларга кўра, март ойидан апрель ойига қадар бўлган вақт оралиғида қарамоғида бўлган болаларни ўзини-ўзи ҳимоя қилиш имконияти чекланганлиги ва ожиз аҳволда эканлигидан фойдаланиб, дўппослаш ва зўрлик ишлатиб содир этиладиган бошқа ҳаракатлар билан муттасил равишда қийнаб келган.
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми (Ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Болалар омбудсмани таъкидлашича, мазкур воқеадан сўнг ушбу хусусий болалар боғчаси фаолияти тўхтатилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78260
Жамият
56977
Жамият
56236
Жамият
51283
Жамият
//
Изоҳ йўқ