Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрига ташрифи давомида Бухоро вилоятининг янги маъмурий марказида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Мажмуа Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида синовдан ўтган бошқарув органларини интеграциялаш тажрибасининг давомидир. У ерда 38 та давлат идораси бир жойда жамланиб, аҳоли учун катта қулайлик яратилган. Авваллари турли юмуш билан олис масофаларни босиб, бошқа туман идораларига қатнаган фуқаролар барча хизматларни ўзига яқин жойда олиш имкониятига эга бўлди.
Президентимиз ўтган йили Кўкдалага ташрифи чоғида бундай ёндашув барча туманлар учун намуна эканини таъкидлаган эди. Ўтган даврда бошқа ҳудудларда ҳам ушбу тажриба асосида бунёдкорлик ишлари бошланган. Хусусан, Бухородаги маъмурий марказ 14 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, биринчи босқичда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят прокуратура ҳамда ички ишлар бошқармалари каби давлат идоралари бир ҳудудда жамланган. Бу, энг аввало, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро мувофиқлашувини яхшилаш, мурожаатлар билан ишлашни тезлаштириш ва давлат хизматлари сифатини оширишга хизмат қилади.
.jpg)
Мажмуа фақат маъмурий бинолардан иборат эмас. Бу ерда фуқароларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун хиёбонлар, фавворалар ва яшил ҳудудлар барпо этилмоқда.
Шу ернинг ўзида давлатимиз раҳбарига ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолига янада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди.
Жумладан, банклар томонидан сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ҳудуд ва маҳаллалар кесимида таҳлил ўтказилиб, Бухоро тумани мисолида ўсиш нуқталари аниқлангани ҳақида ахборот берилди. Бу таҳлиллар ер, сув, меҳнат ресурслари, бозор талаби, инфратузилма ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ўзаро боғлиқ ҳолда баҳолаш имконини берди. Натижада Бухоро туманида агробизнес, туризм, саноат ва йўл бўйи хизматлари энг истиқболли йўналишлар сифатида белгиланган.
.jpg)
Хусусан, 15 минг гектар ерни ўзлаштириш, 500 гектар янги узумзорлар барпо этиш, экотуризмни кенгайтириш, шунингдек, нефть-газ, кимё, қурилиш ва озиқ-овқат тармоқларида янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўрсатиб ўтилди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2026–2031 йилларда ушбу йўналишларда 7,4 триллион сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш ва 15 мингта янги иш ўрни яратиш мумкин.
Шунингдек, тумандаги 36 та маҳаллани 6 та драйвер йўналиш – узумчилик, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, боғдорчилик, туризм ва сервисга ихтисослаштириш мумкинлиги қайд этилди. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида маҳаллалар учун ресурс базасини шакллантириш, бизнес-режаларни автоматик тайёрлаш, маблағлар ҳаракати ва натижаларни реал вақт режимида назорат қилиш бўйича сунъий интеллект асосидаги ечимлар ишлаб чиқилмоқда.
Президент шаҳарнинг янги аэропортини барпо этиш лойиҳасини ҳам кўздан кечирди. Ушбу транспорт иншооти ҳамда унга туташ инфратузилмани барпо этиш учун шаҳар ташқарисидан жами 370 гектар ер майдони ажратилган. Лойиҳа доирасида аэропортга олиб борувчи автомобиль йўли ҳам қурилмоқда. Унинг умумий узунлиги 23,8 километрни ташкил этиб, шундан 2,7 километри мутлақо янги йўл, 21,1 километри эса реконструкция қилинади. Шунингдек, йўл бўйида 2 та йўл ўтказгич, 9 та ер ости пиёдалар ўтиш жойи ва 8 та кўприк барпо этилиши назарда тутилган.
.jpg)
Лойиҳага кўра, янги аэропортда узунлиги 3,3 километр бўлган, барча турдаги ҳаво кемаларини қабул қилиш имконига эга учиш-қўниш йўлаги, шунингдек, соатига 1200 нафар йўловчига юқори даражада хизмат кўрсатиш қувватига эга аэровокзал мажмуаси қурилади.
– Биз Бухоро вилояти аҳолиси, шунингдек, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун замонавий ва қулай хизмат кўрсатадиган аэропорт барпо этишни мақсад қилганмиз. Шундай экан, ушбу аэропорт жаҳон стандартлари талабларига тўлиқ мос бўлиши шарт, – деди Президентимиз.
Давлатимиз раҳбарига Бухоро вилоятининг иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятини оширишга қаратилган бошқа қурилиш лойиҳалари ҳақида ҳам ахборот берилди.
.jpg)
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоронинг тарихий қисмига ташриф буюриб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини самимий қутлади. Давлат раҳбарига Бухоронинг бой маданий меросини, тарихий қиёфасини асраш ва уни янада обод этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Жамият
Иқтисод
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77785
Жамият
56737
Жамият
55961
Жамият
51027
Жамият
//
Изоҳ йўқ