Энди нуфузли хорижий ОТМ битирувчиларига ипотека кредити берилади

Сақлаш
20:07 / 10.04.2026 12 0

Энди нуфузли халқаро рейтингдаги хорижий олий таълим муассасаларида илмий даража олган ёш мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратилади.

 

Унга кўра, Ўзбекистонда бирламчи уй-жой бозоридан уй харид қилиш учун БҲМнинг 2 150 бараваригача 10 йил муддатга, йиллик 14 фоиз ставкада кредит ажратилади. Бунда кредит миқдори уй-жой қийматининг 80 фоизидан ошмаслиги лозим.

 

Таъкидланишича, кредит олиш учун номзод Ўзбекистон фуқароси бўлиши, 35 ёшдан ошмаган бўлиши, топ-100 хорижий ОТМда илмий даража олган ҳамда дипломи нострификациядан ўтган бўлиши керак.

 

Аризалар электрон тарзда my.gov.uz портали орқали қабул қилинади ва тижорат банклари 3 иш куни ичида аризачининг тўловга лаёқатини баҳолайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//