Сиёсат
Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишиш мақсадида Бухорога жўнаб кетди. Шунингдек, эртага Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев ташриф буюриши ҳам кутилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташриф доирасида Бухорода олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон – Қозоғистон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, етакчилар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, транспорт, энергетика, сув ва экология соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилади.
Шу билан бирга, биргаликда тарихий обидаларни зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти ва маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.
Бугун эса давлат раҳбари Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77832
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ