Ўзбекистонликлар ўқиш учун қайси давлатларни танламоқда?

Сақлаш
16:08 / 10.04.2026 11 0

2026-йилнинг январь–февраль ойларида 4 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари хорижга таълим олиш мақсадида сафар қилди. Аммо бу ўтган даврга нисбатан қисқарган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ушбу даврда жами 3 964 нафар фуқаро чет элга ўқиш учун чиққан. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 минг нафарга кам бўлиб, 23,6 фоизлик пасайишни ташкил этган.

 

Мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп борган давлатлар:

 

Россия – 989 нафар;

Корея – 679 нафар;

Қирғизистон – 639 нафар;

Туркия – 300 нафар;

Тожикистон – 276 нафар;

Хитой – 252 нафар;

Бошқа давлатлар – 829 нафар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//