Спорт
Ўзбекистонлик ҳакамлар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларида қатнашади. Бу ҳақда ФИФА хабар қилди.
Қайд этилишича, Жаҳон чемпионатида бош ҳакам сифатида иштирок этадиган 52 нафар шахс орасида Илгиз Танташев бор. Шунингдек, унга қанотларда Андрей Тсапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
Илгиз Танташев 42 ёшда, фаолиятини қанот ҳаками сифатида бошлаган. Кейинчалик Бухоро шаҳри вакили сифатида Ўзбекистон чемпионати ўйинларида бош ҳакам бўлди. Шунингдек, Саудия Арабистони ва Ҳиндистон чемпионатлари ўйинларини бошқаришга таклиф қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати ўйинлари 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
78273
Жамият
56983
Жамият
56243
Жамият
51290
Жамият
//
Изоҳ йўқ