Илм-фан
Россиянинг «Комсомольская правда» газетасида чоп этилган таҳлилий материал ўзбек миллий ошхонасини шунчаки пазандалик эмас, балки миллат генофондини асровчи «XIX аср биохакинги» ва давлат суверенитетининг мустаҳкам пойдевори сифатида дунёга тақдим этди. Ушбу халқаро эътироф замирида миллий гастрономияни илк бор фундаментал манбашунослик, қиёсий маданиятшунослик, антропологик нутрициология ва стратегик гастродипломатия чорраҳасида намойиш этган олима Ирода Дадажонованинг стратегик миссияси ётибди. Унинг изланишлари миллий мерос кодини замонавий илм-фан тилига «таржима қилиш» орқали ўзбек пазандалик фалсафасини глобал миқёсдаги интеллектуал трендга айлантиришга хизмат қилмоқда.

Ирода Дадажонова томонидан илгари сурилаётган концепция қисқа фурсатда маданий экспансиянинг учта муҳим босқичини забт этди: Самарқанд форумида илк бор жаҳон экспертларига тақдим этилган «Ўзбек кулинар коди» концепцияси миллий меросга бўлган халқаро қарашларни тубдан ўзгартириб юборди. Россиянинг бош ахборот канали – «Маяк» радиоси эфирида олима ўзбек таомларининг фалсафий ва тиббий илдизларини тизимли илм сифатида шахдамлик билан исботлаб берди. «Комсомольская правда» нашридаги фундаментал таҳлил Самарқанд форуми ва медиа-чиқишларни ягона илмий занжирга бирлаштириб, ўзбек пазандалик фалсафасини дунё афкор оммаси учун «Келажак кутубхонаси» сифатида муҳрлади.
Манбашунос, маданиятшунос олима ўзбек пазандалик фалсафасини миллатнинг «тирик коди» сифатида тадқиқ этиб, унинг халқаро майдондаги бош идеологига айланди. У илгари сурган концепция қуйидаги фундаментал устунларга таянади:
Концепциянинг ўзаги сифатида И.Дадажонова илк бор форс тилидаги ноёб қўлёзмаларни илмий тадқиқотга жалб этди. Мулло Ошур Қори Возеҳнинг мураккаб форсий матнини маҳорат билан табдил қилиш орқали, олима асрлар давомида яширин ётган «XIX аср биохакинги» – инсон саломатлиги ва генофондини бошқаришнинг мукаммал тизимини илмий муомалага киритди.
Қўлёзмалардаги тиббий-фалсафий ўгитлар асосида миллий таомларимизнинг нафақат озуқа, балки тарихий эпидемиялар даврида халқни асраб қолган «табиий антибиотик» ва миллат хавфсизлигини таъминловчи стратегик қурол экани илмий асосланди. Палов ва бошқа миллий таомларнинг халқаро мулоқотлардаги ўрни шунчаки меҳмондорчилик эмас, балки давлатнинг гастрономик суверенитети ва ташқи сиёсий майдондаги ўзига хос «интеллектуал дипломатияси» сифатида янги ракурсда очиб берилди.
Бугун Ирода Дадажонова Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари сифатида фаолият юритаётган Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти жаҳоннинг етакчи илм-фан даргоҳлари диққат марказига айланди: Россия Президент академияси Гастродипломатия маркази директори Леонид Гелибтерман таклифига кўра амалга оширилган интеллектуал мулоқот Ўзбекистон маданий меросини дунё афкор оммасига мутлақо янги – футуристик ракурсда намойиш этди.
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Спорт
77779
Жамият
56734
Жамият
55956
Жамият
51026
Жамият
//
Изоҳ йўқ