Жамият
9-апрель соат 18:00 да Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Улуғ Амир ва донна Мария” тарихий-бадиий фильмининг тантанали оммавий намойиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, фильм Президентнинг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-46-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида намойиш этилади. Мазкур фильм буюк саркарда Амир Темурнинг Анқара жангидаги улкан ғалабаси, Боязид устидан қозонилган тарихий зафар ҳамда Европа озодлигига йўл очган воқеаларни юксак бадиий талқинда акс эттиради.
Таъкидланишича, асарда донна Мария тимсоли орқали озодлик ғояси, инсоний ирода ва тақдирлар уйғунлиги чуқур очиб берилиб, икки даврни боғловчи сюжет орқали тарихий хотира ва авлодлар давомийлиги юксак маҳорат билан ифода этилган.
Ушбу картина миллий тарихимизнинг шонли саҳифаларини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Спорт
77777
Жамият
56734
Жамият
55954
Жамият
51022
Жамият
//
Изоҳ йўқ