Жамият
Олий суд томонидан интернетда диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва материаллар рўйхати эълон қилинди.
2026-йил 6-апрель ҳолатига кўра, рўйхатга жами 1 минг 837 та турли профиль, канал ва материал киритилган. Уларнинг катта қисми ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали тарқатилган контентлардан иборат.
Таъкидланишича, мазкур контентларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш қонунан тақиқланган. Бу каби манбалар жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид сифатида баҳоланади.
“Қадрли ота-оналар ва ёшлар! Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг”, дейилади Олий суд хабарида.
Қонунчиликка мувофиқ, Жиноят кодексининг 244-1-моддасига кўра, бундай материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, 244-3-моддада диний мазмундаги материаллар билан боғлиқ қонунбузарликлар учун жарима ва бошқа жазо чоралари белгиланган.
Батафсил рўйхат билан қуйидаги ҳаволада танишасиз.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Спорт
Спорт
Жамият
77777
Жамият
56734
Жамият
55954
Жамият
51022
Жамият
//
Изоҳ йўқ