Спорт
7 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, профессионал спортда селекция тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йилдан Президент Олимпиадаси доирасида мусобақа ўтказиладиган спорт турлари 2 карра кўпайтирилиб, 21 тага етказилади. Энди мазкур олимпиада параспорт бўйича ҳам ўтказилиши белгиланди.
Ҳар бир туман, вилоят ҳокими ўз ҳудудида Ҳоким олимпиадасини ташкил қилади. Ушбу мусобақалар ғолиблари Президент олимпиадасига йўлланма олади. Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлими директорлари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимларига спорт бўйича маслаҳатчи бўлади.
Пойтахтдаги 7 та олий спорт маҳорати мактаби тугатилиб, ўрнига Олимпия шаҳарчасида «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади. Жойлардаги 56 та ихтисослашган спорт мактаби ҳам марказнинг бошқарувига ўтади.
Адаптив спорт турлари бўйича кадр тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ҳам ўзгаради. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент филиали инклюзив спорт бўйича таянч олийгоҳга айланади.
Спорт вазири А.Икрамов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёева, Паралимпия қўмитаси раиси М.Ташхожаевга тегишли қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Президент шунингдек, пара спортчилар эришаётган натижаларда уларга туну кун ҳамроҳлик қилаётган фидойи инсонларнинг ҳиссаси катта эканини таъкидлади.
Эндиликда ўқув-йиғин машғулоти, республика ва халқаро мусобақаларда пара спортчига ҳамроҳлик қилганларга транспорт ва яшаш харажатлари қоплаб берилади. Уларга ҳар ойда спорт мактаблари тренерлари ойлигига тенг миқдорда маош тўланади.
Спорт
Спорт
Жамият
Жаҳон
Жамият
Илм-фан
77776
Жамият
56734
Жамият
55954
Жамият
51022
Жамият
//
Изоҳ йўқ