Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилишда ихтисослашган спорт мактабларининг оддий спорт мактабидан фарқи қолмаганига эътироз билдирилди. Масалан, Термиз шаҳридаги 4 та ихтисослашган мактабнинг натижаси Жарқўрғондаги битта спорт мактабичалик бўла олмаяпти. Жарқўрғон спорт мактаби ўтган йили Осиё ва жаҳон чемпионатларида 6 та соврин олган бўлса, вилоятдаги 4 та ихтисослашган мактабда эса жами 1 та медаль мавжуд.
Шунга кўра, ҳар бир ихтисослашган спорт мактаби директори, жамоаси ва мураббийларнинг иш услубини ўзгартириб, ўсиш нуқталарини аниқ белгилаб, ойлик маошини ўқувчисининг натижасига боғлаш зарурлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга ютуқларга эришган спорт мактабларини амалдаги рағбатлантириш миқдорига қўшимча яна 500 миллион сўмдан алоҳида мукофотлашни йўлга қўйиш топширилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51085
Жамият
//
Изоҳ йўқ