Жамият
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда икки йигитнинг гўёки кар хайдовчи машинасига миниб, уни турли ҳақоратомуз сўзлар билан мазаҳ қилгани акс этган видеоси тарқалган эди. Самарқанд вилояти ЙҲХБ хабар беришича, ушбу ҳолат тўлиқ уюштирилган бўлиб, хайдовчининг эшитишда нуқсони бўлмаган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳуқуқбузарлар топилиб, уларнинг иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилган. Шунга кўра, автомашина бошқарган ҳайдовчига 8 сутка, икки нафар йўловчиларга нисбатан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.
Қай этилишича, автоуловни бошқарган ҳайдовчи ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ва транспортни меъёрий ҳужжатларсиз бошқарган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси, (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинчалик жарима майдончасига олиб келиб қўйилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51085
Жамият
//
Изоҳ йўқ