Жамият
Чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очишда имтиёз берилган шахслар доираси кенгайтирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Фармонга кўра, янги ишланмаларга асосланган “спин-офф” корхоналари реестри жорий этилади. Бунда реестрга киритилган ҳамда:
- белгиланган тартибда патентланган илмий тадқиқотлар натижасида яратилган илмий ишланмалар асосида товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар ва уларнинг ходимларига 2017 йил 30 июндаги ПФ–5099-сон Фармонда кўзда тутилган имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади;
- патентсиз илмий тадқиқот натижасида яратилган илмий ишланмалар асосида товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар 2026 йил 1 майдан 2029 йил 1 майгача бўлган давр учун фойда солиғини белгиланган солиқ ставкасидан 50 % пасайтирилган ставкада тўлайди.
2026 йил 1 майдан бошлаб:
- олимлар ва тадбиркорлар томонидан давлат илмий дастурлари доирасида бажарилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар натижасида яратилган ишланмалар бўйича тажриба-синов ишлари учун кетадиган харажатларнинг бир қисми Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади;
- хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда бериш тартиби 30 ёшдан ошган шахсларга ҳам татбиқ этилади.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ