Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Сақлаш
17:42 / 06.04.2026 11 0

Ўзгидромет 10 апрелгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +18– +23 даража, баъзи жойларда +24– +26 даражагача бўлади.

 

7-8 апрель кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Ҳарорат асосан кундуз кунлари  +13– +18 даража бўлади.

 

9-10-апрелда фақат республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат +20– +25 даражагача кўтарилади.

 

Шамол тезлиги 6-7-апрелда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.

 

Тошкент шаҳрида бугун ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 24-26 даража бўлади. 7-8 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7-апрелда шамол тезлиги 12–14 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кундузи +15– +17 даража бўлади.

 

9 апрелда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 10-апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +20– +25 даражагача кўтарилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//