Жамият
Жорий йилнинг 7–9 апрел кунлари кутилаётган ёмғир сабабли 9 та вилоятнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи юзага келиши мумкин. Жумладан:
▪️ Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
▪️ Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
▪️ Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
▪️ Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
▪️ Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
▪️ Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
▪️ Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
▪️ Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
▪️ Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда.
Таъкидланишича, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор. Бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77767
Жамият
56730
Жамият
55952
Жамият
51020
Жамият
//
Изоҳ йўқ