Жамият
«Эл-юрт умиди» жамғармаси Бошқарув кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, нуфузли университетларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш учун 2026 йил 1-очиқ стипендия танлови эълон қилди.
Таъкидланишича, 2026/2027 ўқув йили учун нуфузли хорижий университетларда таълим олиш учун 500 та квота ажратилган.
Жумладан:
➖бакалавриат таълим дастурлари учун – 167 та;
➖магистратура учун – 232 та;
➖докторантура учун – 38 та;
➖Президент қарорларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан — қўшимча 63 та квота.
Номзодларнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 3 апрелидан 24 апрелига қадар (шу куннинг ўзида ҳам, 23:59 гача) барча учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн платформа орқали 24/7 режимида қабул қилинади.
Очиқ стипендия танловида иштирок этиш учун бакалавриат таълим дастурлари бўйича номзодлар қуйидаги расмда орқали қандай ҳужжатлар топширишни билиб олиши мумкин:
.jpg)
Шу билан бирга, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ишончсиз ёки сохта ҳужжатларни тақдим этишга йўл қўйилмаслигини билдирди.
Очиқ стипендия танлови доирасида топшириладиган ҳар қандай ҳужжат, хусусан:
➖тил сертификатлари;
➖SAT ва бошқа халқаро сертификатлар;
➖меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлар;
➖хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганлик тўғрисидаги ҳужжатлар текширилади.
Сохталаштириш ҳолатлари аниқланган тақдирда:
▪️ номзод зудлик билан танловда иштирок этишдан четлатилади;
▪️ материаллар тегишли тартибда кўриб чиқиш ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун ваколатли органларга тақдим этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77767
Жамият
56730
Жамият
55952
Жамият
51020
Жамият
//
Изоҳ йўқ