Жамият
Айрим ижтимоий тармоқларда «Бешқўрғон» савдо мажмуасида содир бўлган ёнғинда жароҳат олганлар бор мазмунда хабарлар тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ёнғиндан ҳеч ким жароҳатланмаган.
Ўз навбатида, вазирлик мамлакатимиздаги айрим электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликни, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўраган.
Маълумот учун, кеча 5 апрел куни, соат 15:56 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Тошкент катта ҳалқа автомобил йўли кўчасида жойлашган «Бешқўрғон» бозорида дўкон ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга коְъра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб борган.
Ёнғин соат 16:53 да қуршаб олинган ва 18:18 да тўлиқ ўчирилган.
Таъкидланишича, савдо мажмусида содир бўлган ёнғиндан қутқарувчиларнинг профессионаллиги ва тезкор ҳаракатлари натижасида мажмуанинг 3000 кв.м майдони ва моддий бойликлари, шунингдек, унга туташ бўлган ҳудуддаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳамда 5 қаватли автотураргоҳ ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77767
Жамият
56730
Жамият
55952
Жамият
51020
Жамият
//
Изоҳ йўқ